Севги ёш танламайди: сиёсатдаги «ота (она)-бола» жуфтликлар

Таниқли сиёсатчилар орасида ўзидан салкам 50 ёш кичик аёл билан турмуш қурган ёки ўзининг ўқитувчисига уйланганлари ҳам бор.

Севги ёш танламайди: сиёсатдаги «ота (она)-бола» жуфтликлар

Оиланинг тинч-тотув яшаши эр-хотиннинг ёшига эмас, кўпроқ бир-бирини тушуниши, ўртадаги ишонч ва муҳаббатга боғлиқ.  Дунё сиёсатчилари орасида ўзидан бир неча ёш катта ёки кичик бўлган инсонлар билан оила қурганлар кўп.

Қизиқарли сиёсат лойиҳасининг бугунги сонида ғайриоддий севги ҳикояси билан машҳур бўлган таниқли сиёсатчилар ҳақида маълумот берамиз. 

 

Герхард Шредер ва Ким Со Ён (фарқ: 48 ёш )

Германиянинг собиқ канцлери Сеулда Герхард 2018 йилда ўзидан 48 ёш кичик, корейс таржимони — Ким Со Ёнга уйланади. Герхард беш марта оила қурган сиёсатчи.

Рафиқалари ичида у немис журналисти ва ёзувчиси Дорис Шредер-Копф билан энг кўп — 20 йилга яқин бирга яшаган.

 

Мишел ва Марсела Темер (фарқ: 42 ёш )

Мишел Темер Бразилиянинг иккинчи президенти. У 2016 йилдан 2019 йилгача ўзидан олдинги президент Дилма Руссефф импичмент орқали ҳокимиятдан четлаштирилгач, мамлакат президенти бўлган.

Собиқ гўзаллик тимсоли Марсела унинг иккинчи хотини. Улар танишганда Мерсела хоним 19, Мишел Темер эса 60 ёшда бўлган. Бу жуфтлик  2003 йилда севгисини оила риштаси билан боғлайди.

 

Дональд ва Мелания Трамп (фарқ: 24 ёш )

Собиқ АҚШ президенти Дональд Трамп севгилиси Мелания билан тунги клубдаги зиёфатда танишган (1998 йил). Жуфтлик 2005 йилда турмуш қуради. Бу Мелания учун биринчи, Дональд учун эса учинчи турмуш.

 

Эммануэл ва Бриджит Макрон (фарқ: 24 ёш )

Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг ўқитувчисига уйланган.  Улар 2007 йилда (Бриджит собиқ эри билан ажрашганидан кейин) турмуш қурган.

 

 

Николя Саркози ва Карла Бруни-Саркози (фарқ: 13 ёш)

Николя Саркози Франциянинг собиқ президенти. У  модель, қўшиқчи ва таржимон аёл — Карла Бруни билан 2007 йилда танишган.

Карла Бруни 5 та хорижий тил билгани боис, турмуш ўртоғига расмий вазифаларни бажаришда ёрдам берган. Уларнинг биринчи фарзанди Елисей саройида туғилади.

Саркозининг оғир дамларида ҳам рафиқаси уни ташлаб кетмаган.

 

 

 

Митч Макконнелл ва Элейн Чао (фарқ:11 ёш)

Кентукки сенатори Митч Макконнел ва унинг рафиқаси ўртасидаги ёш фарқи ўн бир йил. Жуфтликнинг иккаласи ҳам сиёсатчи.

 

 

 

Жо ва Жилл Байден (ёш фарқи: 9 йил)

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ва Жилл хонимнинг севги тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Бу турмуш эр-хотин учун ҳам биринчи турмуш эмас. Улар 1977 йилда турмуш қуришган ва 46 йилдан бери бирга.

Маълумот учун: Байденнинг собиқ рафиқасидан 3 нафар (2 ўғил ва 1 қиз) фарзанди бор. Аёли ва қизи 1972 йилда автоҳалокатда вафот этган.

 

  

 

Берни ва Жейн О'мира Сандерс (фарқи: 8 ёш)

Сенатор Берни Сандерс хотинидан саккиз ёш катта. Вермонт сенатори ҳозир 81, унинг иккинчи рафиқаси Жейн О'мира Сандерс эса 73 ёшда. Бу жуфтлик 35 йилдан бери бирга. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Севги ёш танламайди: сиёсатдаги «ота (она)-бола» жуфтликлар | Zamon.uz