Ўзбекистон

Ўзбекистон аҳолисининг 74,1 фоизи ўз ҳаётидан мамнун эканлигини маълум қилди

Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, ҳар ўнинчи респондент ҳаётидан «қисман қониқишини» билдирган.

Ўзбекистон аҳолисининг 74,1 фоизи ўз ҳаётидан мамнун эканлигини маълум қилди

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ўзбекистон фуқаролари ўз ҳаётидан қониқадими, мазмунидаги сўров ўтказилди, дея хабар бермоқда УзА.

Унга кўра, сўровда қатнашганларнинг 74,1 фоизи ҳаётдан ва ишларнинг ҳозирги ҳолатидан жуда мамнун. Қолган 13,7 фоиз одамлар ҳаётидан қониқишларини айтган. Ҳар ўнинчи респондент эса «қисман қониқишини» билдирган.

Шунингдек, сўровномада қатнашган ўзбекистонликлар ўзларининг ўтган йилдаги моддий аҳволи ва молиявий ҳолатини баҳолай туриб, фуқароларнинг аксарияти – 66,1 фоизи яхшиланишларни қайд этган. Қолган 27,5 фоиз фуқаролар у аввалгидек яхши даражада қолди деб ҳисоблади.

Ижтимоий сўровнома натижаларига кўра, ўзбекистонликларнинг сиёсий-ижтимоий фаоллиги ҳам ортган. Улар мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши ҳақида ижобий фикрда ва ўзгаришларни ўз ҳаётида сезаётганини билдирган.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тошкентда фарзандларини кўргани борган эркакни қайнотаси ва қайниукаси дўппослади

Фуқарога тан жароҳати етказилган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Наманганда икки катер тўқнашди: икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

custom img

Миграция агентлиги Россиядан қайта олмаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликларга дуч келган фуқароларга амалий ёрда кўрсатилади.

custom img

Сариосиё–Термиз йўналишидаги поезд нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди

ижтимоий тармоқларда “Сариосиё – Термиз” поездида йўловчилар вагон йўлакларида тўпланиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"