Андижонда Labo ЙТҲга учради
Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

Кеча, 31 август куни Андижон вилоятининг Андижон туманида Labo йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Қайд этилишича, 1979 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. Labo русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўлни иккига ажратувчи темир тўсиққа бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.







