Иккинчи LET L-410 самолёти Ўзбекистонга етиб келди
У мамлакатнинг бир нечта шаҳарларига парвозни амалга оширади.

Uzbekistan Airways компанияси Чехияда ишлаб чиқарилган LET L-410 русумли иккинчи енгил самолётни қабул қилди. Бу ҳақда “ЎзА” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу самолёт республика ичидаги маҳаллий йўналишларни ривожлантириш доирасида харид қилинган. У Ўзбекистоннинг Зомин, Зарафшон, Шаҳрисабз, Сўх ва бошқа шаҳарларига парвозларни амалга оширади.







