Истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар қимматлади
Бу бўйича Статистика агентлиги маълумотларни очиқлади.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йил август ойида истеъмол секторидаги товар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган.
2023 йил август ойидаги истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,6 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,7 фоизга ошгани кузатилган.
Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9,0 фоизга етди.
Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 3,8 фоизга ўсган.







