Ўзбекистон

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида ғолиб бўлди

Бу мамлакат тарихидаги илк ғалаба.

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

 

Тўрт нафар ўзбекистонлик ўқувчи Венгриянинг Сегед шаҳрида бўлиб ўтган 35-Халқаро информатика олимпиадасида иштирок этди. Олимпиада натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор энг нуфузли халқаро информатика олимпиадасида илк медалларни қўлга киритди.

 

Ғолиб ўқувчилар:

Дилорбек Валижонов - Андижон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси (бронза);

Дилшодбек Хўжаев - Тошкент шаҳридаги Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси (бронза).

 

Жорий йилда мазкур Халқаро олимпиадага Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда юқори даражада тайёргарлик кўрилди.

 

Илк бор терма жамоа аъзоларини тайёрлаш учун халқаро тренер жалб қилинди. Информатика олимпиадаси олтин медали соҳиби, Полша ёшлар информатика олимпиадаси бош координатори Бартосз Костка томонидан 10 кун давомида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган интеллектуал оромгоҳ мажмуасида ўқувчилар тайёрланди.

 

Ўзбекистон президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бронза медалини қўлга киритган ўқувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади.

 

Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса, лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама олади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида ғолиб бўлди | Zamon.uz