Бухорода ўта оғир жиноятлар кўпаймоқда
7 ойда вилоятда салкам 3 мингта жиноят қайд этилган.

Бухоро вилоятида оғир жиноят ва ўта оғир жиноятлар ортмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” ахборот агентлиги хабар берди.
2023 йилнинг 7 ойи мобайнида вилоятда жами 2 минг 683 та жиноят қайд этилиб, ўтган йилга нисбатан 67 тага кўпайган. Жумладан, талончилик 8 тага, товламачилик 6 тага, фирибгарлик 9 тага, безорилик 17 тага ортган.
Ўтган 7 ой мобайнида жами 819 та оғир ва ўта оғир жиноятлар қайд этилиб, ўтган йилга нисбатан 39 тага ёки 5 фоизга ошган.







