Мен ҳали дам олмоқчи эмасман–Байден
АҚШ президенти ёши ўтган сари доно бўлиб бораётганини айтди.

АҚШ президенти Жо Байден танқидчилар нима дейишидан қатъи назар ўтаётган йиллар унга фақат донолик олиб келишини айтди ва дам олмоқчи эмаслигини қўшимча қилди.
“Мен сизга нима дейман. Тасаввур қилинг, тахмин қилинг ... Ёш билан бирга келадиган ягона нарса бу донолик”, деди у.
80 ёшли Байден 2024 йилда иккинчи муддатга қайта сайланиш учун сиёсий курашга киришади.







