Самарқандда 6 талабани бетон плита босиб қолди
Ҳолат бўйича БП маълумот берди.

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида фаоллар залида ўтказилаётган тадбир вақтида бинонинг бетон плитаси қулаб тушди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 4 сентябрь куни соат тахминан 10:50 ларда Каттақўрғон шаҳрида жойлашган СамДУнинг Каттақўрғон филиалидаги зали шифт қисмига ўрнатилган темир бетон плитаси қулаб тушгани оқибатида 6 нафар талаба қиз тан жароҳати олган. Ҳозирда бинонинг қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиши ҳолати мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







