“Пахта ҳосили нархини камайтириш керак”
“Ўзтўқимачиликсаноат” ўтган йилги нарх сабаб кластерлар 6 трлн зарар кўрганини маълум қилди.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси кластерлар таклифини ўртага ташламоқда. Уюшма юртимизда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерлари таклифларини ўрганиб чиқди.
Таҳлилларга кўра, ўтган йилги пахта ҳосили бўйича жаҳон бозори билан ички бозордаги тола нархи ўртасида катта тафовут бўлгани оқибатида кластерлар 6 триллион сўм (500 миллион долларга яқин) зарар кўрган. 2022 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда етиштириладиган ўрта турдаги пахта хомашёсининг энг кам харид нархи 1 кг учун 10 025 сўмдан белгилади, жаҳон бозорида эса нарх икки баравар паст бўлган.
Эслатиб ўтамиз, пахта терими жараёни бошланган, пахта нархи эса ҳозирча расман белгилангани йўқ.







