Кўп телефон ишлатиш болалар тиши учун зарарли
Бу бўйича сўровнома натижалари эълон қилинди.

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти мутахассислари 11–17 ёшдаги 900 нафар ўқувчи ўртасида сўровнома ўтказди.
Сўровнома натижасига кўра, рақамли қурилмалардан тез-тез фойдаланадиган ўқувчилар овқат ҳазм қилишдаги муаммолардан 1,1 баравар кўп шикоят қилган.
Хусусан, ўқувчиларнинг 31,0% и тиш оғриғи ва кариесдан шикоят қилган, бу қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларга нисбатан 6,4% га кўп.







