Ўзбекистонда ер қимирлади
Зилзила эпицентри – Фарғона шаҳри.

Бугун, 11 сентябрь куни соат 06:54 да Ўзбекистонда ер қимирлади. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Эписентр: Фарғона вилояти Фарғона шаҳри. Зилзила координаталари: 40,23 градус шимолий кенглик; 71,77 градус шарқий узунлик. Магнитуда м=4,5. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 244 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Фарғона вилоятида 4 балл, 17 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 78 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 86 км.







