Тошкентда қанча нон ахлатга ташланмоқда?
Шаҳар “Махсустранс” ходими маълумот берди.

Тошкент шаҳрида бир кунда 3 тонна нон ахлатга ташланади, дея хабар бермоқда “ЎзА” ахборот агентлиги.
Шаҳар “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси бош инспектори Исмоил Сагдуллаевнинг маълумот беришича, айни пайтда пойтахтда энг кўп чиқиндига ташланадиган маҳсулот бу — нон ва озиқ-овқат маҳсулотларидир. Бу маҳсулотларни йилдан-йилга чиқиндига ташлаш ҳолатлари ортиб бормоқда.
Тошкент шаҳрида бир кунда 2 минг 300 тонна чиқинди йиғиб олинса, шундан 3 тоннага яқини нондан иборат.







