Жаҳон

Мамлакатлар номи нега ўзгаради?

Тарихда айрим давлатлар сиёсий, диний ёки бошқа сабабларга кўра ўз номини ўзгартирган.

Мамлакатлар номи нега ўзгаради?

 

Ўтган ҳафта Ҳиндистонда бўлиб ўтган G20 саммитидан сўнг мезбон мамлакат расмий номи ўзгариши ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Гап шундаки, саммит меҳмонлари тантанали базмга Ҳиндистон эмас, балки Бҳарат номидан таклифнома олган.

 

ОАВ қўлига тушган ҳужжатда Драупади Мурму "Бҳарат президенти" сифатида таклифномани имзолаган.

 

Аслида "Ҳиндистон" мамлакатнинг энг оммалашган ва кенг тарқалган номи бўлсада, расмийлар ва аҳоли ўз ватанини "Бҳарат" деб атайди.

 

Бҳарат сўзи санскрит тилида 2000 йил аввал ёзилган муқаддас ёзувларда учрайди. Бу ном бутун Ҳиндистонни бирлаштирган қироллардан бирининг исми билан алоқадор экани айтилади.

 

Моди ҳукумати Бобурийлар империяси  ва мустамлакачилик даврига оид айрим шаҳарлар номларини ўзгартирган. Танқидчилар бу ҳаракатда мамлакат тарихидаги мустамлакачилик ва 300 йиллик мусулмон мўғуллар бошқаруви изларини йўқ қилишга интилишни кўрмоқда. Маҳаллий мухолифат ҳам бу ҳаракатга қарши чиқмоқда.

 

Айрим номдор сиёсатчилар эса расмий ном сифатида иккала атамадан тенг фойдаланиш тарафдори.

 

Умуман олганда, давлатларнинг сиёсий, диний ёки бошқа сабабларга кўра ўз номини ўзгартириш ҳолатлари учраб туради.

 

Масалан, Туркия Türkiye'га айланди.

 

2022 йилда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон БМТдан мамлакат номи ёзилишини Türkiye деб ўзгартиришни сўради. Унинг фикрича, бу сўз турк миллатининг маданий қадриятлари ва цивилизациясини яхшироқ ифодалайди.

 

ОАВ эса Туркия ҳукумати шу йўл билан инглиз тулида курка маъносини англатувчи turkey сўзи билан шаклдошликдан қочмоқчи бўлганини айтмоқда.

 

Чехия Республикаси қандай қилиб Чехияга айланди?

 

"Чехия Республикаси" мамлакатнинг расмий номи бўлиб қолаётган бўлсада, ҳукумат уни "Чехия" деб юритишни афзал кўрмоқда. Ҳукумат фикрича, бу давлатнинг халқаро тадбирлар, жумладан спорт мусобақалари, туризм ва маркетинг кампанияларида таниқлилигини оширади.

 

2019 йилда мамлакат президент Милош Земан "Мен Чехия сўзи Чехия Республикаси дейишдан қисқароқ ва жарангдорроқ бўлгани учун шу атамадан фойдаланаман", - деб айтган эди.

 

Голландия нега Нидерландияга ўзгарди?

 

2020 йил январида Нидерландия ребрендинг бўйича реклама кампанияси доирасида Голландия номидан воз кечди. Ҳукумат "Нидерландия" номи очиқ, замонавий, инклюзив мамлакатга кўпроқ ярашади, деган қарорга келди.

 

Шимолий Македонияга айланган Македония

 

2019 йилда Македония Республикаси расман Шимолий Македония деб атала бошлади. Давлат номини ўзгартиришга Греция билан сиёсий баҳс сабаб бўлган. Чунки Греция қўшниси қадимий вилоят номи билан бир хил аталишидан норози бўлган.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига Ироқ ҳудудидан ҳужум қилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, операциялар Ироқдаги Эронга яқин қуролли гуруҳлар билан ҳамкорликда ташкил этилган.

custom img

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

custom img

“Энди бизнинг навбатимиз” — АҚШ Эронга яна зарба берди

Вашингтон янги ҳужумларни Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ кучларига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.

custom img

АҚШнинг Эронга қуруқликдан бостириб кириш эҳтимоли юқори — Покистон разведкаси

Ҳарбий экспертлар эса бундай сценарий АҚШ учун катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

custom img

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги роботлар импортини тақиқлади

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги гуманоид роботлар, робот-итлар ва қувват инверторлари импортини миллий ҳамда киберхавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"