Академик Наим Каримов вафот этди
Адабиётшунос 91 ёшда эди.

Бугун, 17 сентябрь куни адабиётшунос олим ва академик Наим Каримов вафот этди.
Наим Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкентда туғилган. Ўрта Осиё давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. 1993 йилда унга филология фанлари доктори илмий даражаси, 1994 йилда эса профессор илмий унвони берилган.
Илмий фаолияти учун Наим Каримов 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.







