7 та вилоятда сел-сув тошқини кутилмоқда
Бу ҳақда “Ўзгидромет” огоҳлантириш билан чиқди.

Республиканинг 7 та ҳудудида сел-сув тошқини кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” огоҳлантириш эълон қилди.
Қайд этилишича, эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келади. 19-20, 20-22 сентябрда қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилади.
Кучли ёмғир оқибатда 7 та вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Ҳафтанинг иккинчи ярмида яна қуруқ ҳаво кузатилади, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади.







