Наманганда даҳшатли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди
Ҳодиса Наманган–Тошкент йўлида юз берган.

Наманганда содир бўлган даҳшатли ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Darakchi.uz нашри.
Ҳолат бугун, 20 сентябрь куни 07:30 ларда Чуст туманида юз берган. Наманган–Тошкент йўналишида ҳаракатланган VOLWO DAF русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтганлиги оқибатида Damas ва Labo ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида 5 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







