Ўзбекистон

10 йил ўқиб, репетиторга бораётган болалар: айб кимда?

«Фарзандим 10 йил мактабда чет тили ўқиди. Нега биз яна пул сарфлаб, репетиторга қатнашимиз керак?» Бу кўплаб ота-оналарни қийнаётган ҳақли савол.

10 йил ўқиб, репетиторга бораётган болалар: айб кимда?

 

“Фарзандим 10 йил мактабда чет тили ўқиди. Нега биз яна пул сарфлаб, репетиторга қатнашимиз керак?” Бу кўплаб ота-оналарни қийнаётган ҳақли савол.

 

Бугун чет тили ўқитувчилари мамлакатимиздаги умумий ўрта мактабларда энг кўп етишмаётган мутахассислардан биридир.

 

Ҳозир Ўзбекистоннинг исталган шаҳри ёки тумани марказига бориб қарасангиз, ўнлаб, баъзан юзлаб ёшлар тўпланиб алланималарни қизғин муҳокама қилаётганига кўзингиз тушади. Кўпинча улар чет тилида гаплашаётган бўлади. Бу – сўнгги йилларда бутун мамлакат бўйлаб кенг ёйилган тенденция, яъни ёшлар ўртасида оммалашган хорижий тиллар ва IT-соҳасини ўрганиш ҳаракати натижасидир.

 

Аввал биз билган дўконлар, фаст-фуд ошхоналари ўрнини турли-туман ўқув марказлари эгаллади. Албатта, жараённинг бундай кенг кўламга чиқиши ўз-ўзидан бўлмайди ва унга муҳим омиллар туртки берди:

 

— давлат ёшларнинг хорижий тил ўрганиш харажатларини қоплаб бериш механизми орқали молиявий мотивация бермоқда;

 

— IELTS ёки CEFR сертификатига эга бўлганлар олий таълимга қабулда катта устунликка эга бўлади;

 

— худди шундай “қоғоз”ни қўлга киритган мактаб ўқитувчиларининг ойлиги Президент айтганидек, минг долларгача етмоқда. Давлат ташкилотларидаги тил биладиган ходимлар маошига устама қўшиб берилишини ҳам айтиш керак.

 

Яхши чет тили ўқитувчиси, сифатли ўқув материаллари етишмаслиги шароитида давлат айнан шу йўлни танлади. Яъни ўқув курслари фаолиятини рағбатлантириш, онлайн усулларни оммалаштириш каби ечимлар самара беришни бошлади.

 

Биз бу ерда фақат ҳукумат ташаббуси билан амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш чораларини тилга олдик. Хорижий тилни мукаммал билган мутахассиснинг интернет орқали катта даромад олиши мумкинлиги, хизмат поғоналари бўйлаб кўтарилиш, кенг дунёқараш ва билимлар сари имкониятларнинг очилиши сингари бошқа “плюс”ларни санамадик.

 

Ўзбекистонда бундай механизм Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига мувофиқ “Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш” бўйича давлат хизмати шаклида ишга туширилган.

 

Ҳаммаси оддий: сиз бор билимингизни сарфлайсиз, меҳнат қиласиз ва IELTS (ёки унга тенг CEFR) тизими бўйича камида 6,5 баллни қўлга киритасиз. Давлат имтиҳон учун сарфлаган харажатингизни қоплаб беради. (British Councilнинг айни пайтдаги тарифлари бўйича 2 миллион сўм атрофида). Қўшимчасига, агар абитуриент бўлсангиз, ана шу сертификат сизга ОТМ имтиҳонларида катта устунлик ҳам беради.

 

Маълумотларга қараганда, бугунги кунга қадар (2023 йил 15 сентябрь ҳолатига) 19 220 нафар ёшларга 33,3 миллиард сўм миқдоридаги маблағ компенсация қилиб берилди. (2023 йилнинг ўзида 14,7 миллиард сўм).

 

Статистикага кўра, 15 тадан ортиқ хорижий тиллар бўйича “You-Тube” платформасига жойлаштирилган видеодарслар кўрганлар сони 14 миллиондан ошган. “Ibrat academy” мобил иловаси орқали 220 мингдан ортиқ ёшлар рўйхатдан ўтган.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.