Маҳаллага янги ваколат топширилди
Маҳаллаларда янги лавозимлар жорий қилинмоқда.

Энди маҳалладаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади. Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, аҳолини 3 та дафтарга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади.
Шунингдек, 3 та дафтарга бериладиган маблағлар Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади.
Яъни, маблағни ишлатиш маҳалланинг ўзига, “еттилик” ихтиёрига берилади.
“Бу – маҳаллага ҳам ваколат, ҳам масъулият дегани”, - деди президент.
“Маҳалла еттилиги”нинг вазифалари:
➖маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;
➖ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;
➖ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;
➖хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;
➖солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;
➖ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.







