Ўзбекистон

Ёшлар етакчиси ўз номини оқлаяптими?

Ҳозирги кунда уларга маҳалладаги хонадонлар сонига қараб, 4 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача маош тўланади.

Ёшлар етакчиси ўз номини оқлаяптими?

 


Ёшлар етакчиси ўзи ким? Уларнинг фаолиятидан аҳолига бирон бир наф борми?

        2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан мактаблардаги ёшлар етакчилари штат бирликлари қисқартирилиб, унинг ўрнига республикадаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Бу орқали Республикамиздаги қарийб 10 мингга яқин маҳаллада минглаб ёшлар иш билан таъминланди. 

 

        Ҳозирги кунда уларга маҳалладаги хонадонлар сонига қараб, 4 млн сўмдан 5 млн сўмгача маош тўланади. Ҳар чоракда энг илғор 100 нафар етакчи эса бир ойлик маошга тенг пул мукофоти ҳамда «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони билан тақдирланади.

 

        ✔️ Ёшлар етакчиси нимага керак ўзи? 


        Ўзбекистон умумий аҳолисининг 62,8 фоизи — ёшлар. Ёшлар эса мамлакатнинг энг катта бойлиги. Бугунги кунда турли зарарли ғоялар таъсирига тушган, онлайн қимор ўйинларига берилган ёки умрини бесамар ўтказаётган ёшлар ҳам йўқ эмас. Уларни таълим ва касб-ҳунарга йўналтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил қилиш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш энг асосий масала. Шунинг учун ҳам маҳаллаларда ёшлар етакчиларига эҳтиёж сезилмоқда. Уларнинг зиммасидаги асосий вазифа — ўз маҳалладошлари, дўстлари, ўртоқларини тўғри йўлга бошлай олиши.

 

        Бу борада яхши натижа кўрсатаётган етакчилар давлат эътиборидан четда эмас. Масалан, 2022-2023 йиллар давомида  220 нафар Ёшлар етакчиси юқори лавозимларга ишга ўтган. Яна 11 нафар етакчи Давлат мукофотлари билан тақдирланди, 210 нафари Миллий захира кадрлар сафига киритилди.

 

        ✔️ Ёшлар етакчилари иштирокида қандай ишлар қилиняпти?


        — Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш учун 224 минг нафар ёшга қарийб 5,2 триллион сўм кредит ажратилди;

 

        Мисол учун: Самарқанд вилояти, Нуробод тумани “Сазаған” маҳалласида яшовчи Каримов Фурқат Хўжақулович ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ушбу лойиҳа доирасида 300 млн сўм имтиёзли кредит маблағи олиб мебел ишлаб чиқариш (“Хумоюншох сифат мебел” МЧЖ) фаолиятини йўлга қўйган. Бугунги кунда 8 нафар маҳалла ёшларини доимий бандлигини таъминлаш билан бир қаторда ойлик айланма маблағ ҳажмини 100 млн сўмга етказган.

 

        — Ёшларни қишлоқ хўжалигида банд қилиш учун 254,6 минг нафар ёшларга 66,3 минг гектар экин майдони ажратилди;

 

        Мисол учун: Хоразм вилояти, Янгибозор тумани Шоирлар маҳалласида яшовчи Юлдашев Оғабек Отабек ўғли “Ёшлар дафтари”га киритилиб, “Е-Auksion” орқали 30 сотих ер майдони ажратилган. Бугунги кунда ушбу ер майдонига “помидор” полиз маҳсулотини экиб 3,5 тонна ҳосил олишга, 14 млн сўм даромад қилишга эришди.

 

        — Ёшларнинг ижтимоий муаммосини хал этиш ва бандлигини таъминлаш учун 525 минг ёшга “Ёшлар дафтари”дан 892 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди;

 

        — 97 минг нафар талабага 275 млрд сўм контракт маблағлари тўлаб берилди;

 

        — Ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топиши ҳамда ўзини ўзи банд қилиши учун 55,5 минг нафарига 150 млрд сўмлик асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари ажратилди, 13 минг нафар йигит-қиз ҳайдовчиликка ўқиши учун 12 млрд сўм харажат қоплаб берилди;

 

        Мисол учун: Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи Интимоқов Назар Хасан ўғлига ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун компьютер жамланмаси олиб берилган. Бугунги кунда у автомобилларнинг яроқсиз шиналаридан болалар учун ўйинчоқлар ва кўргазма қуроллари ясаш фаолиятини йўлга қўйиб, айни вақтда ойлик 7-8 млн сўм даромад олишга эришмоқда. 

 

        — Яна 21 минг нафар ёшга 81 млрд. сўм сафарбарлик чақируви резерви харажатлари қоплаб берилди;

 

        — Ёшларни саломатлигини тиклаш мақсадида 39 минг нафарига 44,3 млрд. сўмлик даволаниш харажатлари тўлаб берилди;

 

        Мисол учун: Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшовчи Хайдарова Мухтасар Азамжон қизи “Оғир буйрак етишмовчилиги” ташхиси билан даволаниш мақсадида “Ёшлар дафтари”га киритилган. Бугунги кунда “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 15 млн сўм маблағ ажратилиб, операция қилиниб соғлом ҳаётга қайтишига кўмаклашилди.

 


— 15 минг нафар ёшларга тадбиркорлик ва касб-ҳунар ҳамда IT, ҳорижий тилларга ўқиши учун 28 млрд сўм маблағ ажратилди.

 

        — Ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш орқали умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётган “Беш ташаббус олимпиадаcи” тадбирларига 11 млн нафар ёшлар жалб этилди. Ғолиб ёш спортчиларнинг маҳаллаларида 623 та спорт майдончалари қуриб фойдаланишга топширилди.

 

Хулоса:

        Ёшлар — ижтимоий-сиёсий маконда муҳим куч, уларни қўллаб-қувватлаш мамлакатнинг эртанги куни фаровон бўлишига хизмат қилади.

 

        Ёшлар етакчилари тизими йўлга қўйилгани ёшларнинг мурожаатларини маҳалланинг ўзида ҳал этиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш имконини бермоқда. 

 

        “Ёшлар баланси”, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига маҳалладаги ҳар бир ёшнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда саломатлик ҳолати юзасидан маълумотлар доимий киритилиши имкони яратилганлиги ёшларни қийнаётган саволларга жавоб топишни янада енгиллаштирди.

 

        Ёшлар қанчалик билимли, касбли ва ҳунарли бўлса, мамлакат иқтисодиёти шунча тараққий этади. Бу борада етакчилар ёшларга яқин дўст, маслаҳатгўй ва кўмакдош бўлмоқда.

 

        Ёшларнинг сирини, юриш-туришини маҳалладаги ёшлар яхшироқ билади. Қайси маҳаллада ёшлар етакчиси ўз номи билан етакчи бўлса, бошқаларни ўз ортидан эргаштира олса, ўша маҳаллада нохуш ҳолатлар кам бўлади, ўша ҳудуд фаровон, ёшлари эса бахтлироқ бўлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ёшлар етакчиси ўз номини оқлаяптими? | Zamon.uz