Ўзбекистон

Шенген зонасида нега чегара назорати қайтарилди?

Бу Руминия ва Болгариянинг Шенген ҳудудига қўшилишига тўсқинлик қиладими?

Шенген зонасида нега чегара назорати қайтарилди?

 

Баъзи Шенген давлатлари ички Европа чегараларида текширувларни қайта бошладилар. Келтирилган сабаб Европа Иттифоқи яна бир бор дуч келаётган миграция инқирозидир. Бу 15 йилдан ортиқ вақтдан бери ўз навбатини кутаётган Руминия ва Болгариянинг Шенген ҳудудига қўшилишига тўсқинлик қиладими?

 

Шенген шартномасининг асосий тамойилларидан бири фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлигидир, шунинг учун гуруҳга киритилган мамлакатларнинг ички чегараларида чегара назорати амалга оширилмайди.

 

Бироқ шартномада чегара назорати, биринчи навбатда, давлат тартиби ёки ички хавфсизликка таҳдид билан боғлиқ бўлса, вақтинча тиклашни назарда тутувчи бандлар мавжуд. 2023 йилда Чегара кодексининг ушбу қоидаларидан камида еттита Шенген давлати фойдаланди.

 

Шенген Чегара кодекси аъзо давлатларга миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид туғилган тақдирда чегара назоратини қайта тиклашга рухсат беради. Энди Шенген давлатлари бу шартлардан жуда кенг фойдаланмоқда.

 

Сиёсатшуносларнинг фикрича, бу вазиятда “домино эффекти” юзага келади: чегарада назоратни кучайтираётган давлатдан қўшнилари ҳам ўрнак олади.

 

"Чегара назоратини тиклаш жамоатчиликка ҳукумат миграцияга нисбатан қаттиққўл эканлиги ҳақида сигнал сифатида ишлатилади", дейди сиёсатшунос Эугенио Кусумано.

 

Унинг айтишича, ҳозирги вазият Шенген зонасининг мўртлигининг яна бир мисолидир. Германия ва энди бошқа аъзо давлатлар чегара назоратини тикламоқда. Бу бир неча сабабларга кўра содир бўлмоқда. Хусусан, яқинда бўлиб ўтадиган сайловлар билан боғлиқ.

 

Бунга жанубий Европа давлатларига кўп сонли муҳожирлар келиши ҳам сабаб бўлмоқда. Чегараларнинг йўқлиги қочқинларга қитъа бўйлаб эркин ҳаракатланишига имкон беради ва баъзи Европа Иттифоқи мамлакатларида сўнгги ойларда бошпана сўровчилар сони кўпайган.

 

Европа сиёсати марказининг Миграция дастури раҳбари Берлин Полша ва Чехия билан чегараларда текширувлар қайта тикланишини одам савдогарларига қарши кураш билан изоҳламоқда. Словения ҳам Шенген ҳудудига қўшилган Хорватия билан чегара ўтиш жойларида назоратни кучайтирмоқда.

 

Шенген шартномаси 1985 йил июнь ойида бешта давлат - Франция, Германия, Бельгия, Нидерландия ва Люксембург томонидан имзоланган. Бу Люксембург, Франция ва Германия чегаралари туташган жойдан унча узоқ бўлмаган Мозел дарёси бўйида жойлашган “Малика Мари-Астрид” кемасида содир бўлди. Шартнома энг яқин аҳоли пункти - Шенген номи билан аталган.

 

Кейинчалик кенгайиб бораётган Европа Иттифоқининг деярли барча давлатлари унга қўшилди. Ирландия Буюк Британия билан алоҳида келишув туфайли Шенгенга кира олмади.

 

Европа Иттифоқининг икки давлати - Болгария ва Руминия Шенген гуруҳига қўшилиш рухсатини 15 йилдан бери кутмоқда. Баъзи экспертларнинг фикрича, бу 2023 йил охиригача амалга оширилади.

 

Европарламент бир неча бор ҳукуматларни Болгария ва Руминияни Шенген ҳудудига қўшилиши учун имкон қадар тезроқ рухсат беришга чақириб, улар барча зарур талабларни бажариб бўлганини таъкидлади.

 

Сентябрь ойида Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен буни «кечиктирмасдан» қилиш кераклигини айтди.

 

Экспертларнинг фикрича, бу масалада сиёсат яна катта роль ўйнайди.

 

Болгария 2023 йил охиригача Шенгенга қабул қилинадими?

 

"Узоқ вақт давомида улар ҳали тайёр эмас, деб ҳисобланарди ва узоқ йўл бор эди. Лекин аслида улар 2023 йил охирига келиб Шенген ҳудудининг бир қисмига айланадиган кўринади" - деди сиёсатшунос Эугенио Кусумано.

 

Шенген маконига янги аъзоларни киритиш учун гуруҳдаги барча давлатлар уларга овоз беришлари керак.

 

Нидерландия ҳамда Австрия айнан Болгария ва Руминиянинг “Болқон йўли” деб аталадиган ҳудуди бўйлаб кўп сонли муҳожирлар Иттифоққа кириб келишини айтиб, аъзоликка тўсқинлик қилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шенген зонасида нега чегара назорати қайтарилди? | Zamon.uz