Ўзбекистон

Маҳалла — ҳудудлар ривожланишининг асосий бўғини

Маҳаллабай тизими ўз самарасини беряпти

Маҳалла — ҳудудлар ривожланишининг асосий бўғини

 

Маҳалла фақатгина юртимизга хос бўлган институт. Бу аҳоли билан бевосита ишлашнинг энг самарали ва анъанавий механизмидир. Зеро, мавжуд муаммолар жойида тез ва самарали ҳал қилинса, инсонлар фаровонлиги яхшиланади.  

 

Шуни инобатга олиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига камбағалликни қисқартиришга эътибор қаратиш, аҳоли ҳаётидаги муаммоларни тизимли ўрганиш ва ўз вақтида, тўлиғича ҳал этишга хизмат қилувчи «Маҳаллабай» ишлаш тизими жорий этилди.

 

Президентнинг 2021 йил 3 декабрдаги фармонига мувофиқ, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилган эди.

 

«Маҳаллабай» ишлаш тизимининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин:

 

– аҳолида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга оид қизиқиш ва интилишларини аниқлаш ва уларнинг мазкур фаолият билан шуғулланишлари учун билим ва кўникмаларни ҳосил қилишга қаратилган ўқув курсларини ташкил этиш;

 

– ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорликка бўлган қизиқишларини амалга оширишлари учун амалий ёрдам кўрсатиш орқали камбағалликни қисқартириш.

 

Жумладан, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидиялар ажратилади;

 

– банклар маҳаллалардаги аҳолининг тадбиркорлик интилишларини рўёбга чиқаришда кредитлардан фойдаланишлари учун бизнес-режаларни ишлаб чиқишда маслаҳатлар бериш, зарур бизнес ахборотларни бериб бориш;

 

– ҳудудларда аҳоли тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўладиган шарт-шароитларни яратиш, мавжуд тўсиқларни тўлиғича бартараф этиш орқали аҳолининг тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали даромадга эга бўлишларини таъминлаш.

 

Мисол учун, тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача субсидиялар берилади.

 

Юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадида 48 503 нафар фуқарога жами 196,7 миллиард сўм субсидия ажратилди. Шундан, 39 749 нафар хотин-қизларга 163,7 миллиард сўм, шу жумладан, "Аёллар дафтари"га киритилганлар 23 199 нафарга 110.7 миллиард сўм.  

 

Ҳудудлардаги аҳволни маҳалла аҳли ва фаолларидан яхши ҳеч ким билмайди. Бинобарин, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш каби энг долзарб масалалар, биринчи навбатда, маҳаллалар ечилиши керак.

 

Кўплаб масалалар ортиқча қоғозбозликсиз, югур-югурларсиз маҳалладан чиқмай туриб ҳал бўладиган бўлди. Бир неча йиллардан буён ечими топилмай келаётган муаммоларга хонадонбай ишни ташкил этган ҳолда ёрдам берилмоқда.

 

Яна бир муҳим жиҳатлардан бири – маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш орқали оилавий шароитларни яхшилашга эришилди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Маҳалла — ҳудудлар ривожланишининг асосий бўғини | Zamon.uz