Тошкентда 12 ёшли бола бедарак йўқолди
У кеча туш вақти уйидан чиқиб кетган ва қайтиб бормаган.

Тошкент шаҳрида бедарак йўқолган 12 ёшли бола қидирилмоқда.
Унга кўра, 2011 йилда туғилган Ахрамқулов Фозилбек исмли бола кеча, 6 октябрь куни соат 12:30 ларда уйдан чиқиб кетган ва шу пайтгача қайтмаган.
Маълумот учун, боланинг эгнида сариқ кийим ва тўқ кулранг иштон, оёғида эса қора кроссовка бўлган.
Маълумотларга кўра, дастлаб бола шаҳар йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 131, 47, 62, 40, 58, 59, 144 рақамли автобуслар бекатига боргани кузатув камералари орқали аниқланган.
Бироқ ундан сўнг қаерга ҳаракатланганини кўришнинг имкони бўлмаган.
Ҳозирда боланинг аниқ қаерга кетгани номаълумлигича қолмоқда. Ички ишлар органлари маълумотларига кўра, у Янгиҳаёт тумани ҳудудида бўлиши мумкин.







