Ўзбекистон

12 та боланинг бармоқ излари туширилган сурат — ҳозир болаларнинг биттасигина ҳаёт

Тошкент вилоятида бемор болаларнинг даволанишига ҳисса қўшиш мақсадида "Сен кучлисан!" ижтимоий акция ўтказилмоқда.

12 та боланинг бармоқ излари туширилган сурат — ҳозир болаларнинг биттасигина ҳаёт

 

Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида "Сен кучлисан" ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилган бемор болалар ижодига мансуб санъат асарлари кўргазмаси давом этмоқда.

 

Жумладан, болаларнинг даволанишига ҳисса қўшиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси туман-шаҳар бўлими бошлиқлари, ёшлар етакчилари ушбу кўргазма атрофида жам бўлди.

 

 

 “Сен кучлисан” хайрия тадбири доирасида 100 нафардан ортиқ бемор бола томонидан чизилган 800 дан ортиқ сурат намойиш қилинди. Жараёнда болалар томонидан чизилган 15 та сурат аукционга қўйилди.

 

"Оғир дард билан курашиб келаётган болажонларга ва уларнинг яқинларига моддий ҳамда маънавий кўмак бериш мақсадида ташкил қилган мазкур акцияда жамоамиз ҳамда ҳудудлардаги ёшлар вакиллари билан иштирок этди. Бемор болажонлар чизган суратларга боқиб, улар орасидан катта иқтидор эгалари етишиб чиқишига умид қилдим. Аукциондаги ўн иккита боланинг бармоқ излари туширилган сурати мени жуда қаттиқ таъсирлантирди. Ҳозирда уларнинг биттаси ҳаёт экан. Тилагим, бу болажонлар тезроқ соғайиб, ота-онасини қувонтирсин", — дейди Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов.  

 

Ёшлар вакиллари суратларни кўнгилли равишда сотиб олиб, болаларнинг даволанишига ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқда.

 

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

У тўрт нафар фуқарони Польшага мавсумий ишга юбориш эвазига пул талаб қилган.

Дунё паспортлари рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Дунё паспортлари рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 9 поғонага пасайди.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.