Жаҳон

Украиналиклар НАТО ва Евроиттифоқга киришдан умидвор

Улар 10 йил ичида ўз мамлакатлари иккита Ғарбий блокнинг бир қисми бўлишига ишончи комил.

Украиналиклар НАТО ва Евроиттифоқга киришдан умидвор

 

Баъзи мураккаб муаммолар ва секин тараққиётга қарамай, украиналиклар кейинги ўн йил ичида НАТО ва Европа Иттифоқига қўшилишни кутмоқда.

 

Эълон қилинган сўровномага кўра, украиналикларнинг 69 фоизи ўз мамлакатлари 10 йил ичида НАТОга аъзо бўлиш имкониятига эга бўлишига ишонади.

 

Шунингдек, украиналиклар Европа Иттифоқига қўшилишга ҳам худди шундай оптимизм билан қарашади, ҳар тўрт кишидан уч нафари ўз мамлакати бу ташкилотларнинг бир қисми бўлишига амин.10 кишидан биттаси бу ҳеч қачон содир бўлмайди, деб ҳисоблайди.

 

Сўров июль-сентябрь ойларида, НАТО Украинани АҚШ бошчилигидаги ҳарбий алянсга қабул қилиш имкониятини эълон қилгандан сўнг ўтказилган.

 

Маълумотларга кўра, украиналикларнинг 64 фоизи урушнинг дастлабки ойларидаёқ бундай баёнотни кутишган.

 

Гарчи алянснинг амалдаги қатор аъзолари унинг таклифини қўллаб-қувватласа ҳам, мутахассислар Украина яқин орада НАТОга қўшилмаслигини айтишган.

 

2023-йилда ўз мамлакатлари яқин 10 йил ичида Европа Иттифоқига қўшилишига ишонадиган украиналиклар сони ўтган йилга нисбатан ўзгармаган ва 73 фоизни ташкил этган.  

 

Тадқиқот Украинада Ғарб давлатларига муносабат қандай ўзгариб бораётганини ҳам кўрсатди.

 

Урушнинг дастлабки ойларида Америка раҳбариятини маъқуллаш рекорд даража – 66 фоизга етди ва бу ҳар қандай даврдагидан юқори. 

 

Гарчи респондентларнинг 53 фоизи ҳамон мамлакат ҳақида ижобий фикрда бўлса ҳам, АҚШ республикачиларнинг Украинага ёрдам беришдаги қаттиққўл сиёсати кучайиб бораётгани ҳамда АҚШнинг Киевни НАТОга қабул қилишда иккиланиши фонида Вашингтонга муносабат ёмонлашди.

 

Бу икки омил Украинада АҚШ имижига путур етказиши мумкин бўлган ноаниқликни келтириб чиқариши мумкин.

 

Шу билан бирга, Германия раҳбарларига нисбатан ижобий кескин фикрлар кўпайди. Хитой раҳбариятини маъқуллаш 8 фоизга тушиб кетди.

 

Ҳарбий операция бошланганидан  тўрт кун ўтиб, 2022 йилнинг 24 февралида Украина Европа Иттифоқига қўшилиш учун ариза берди.

 

Ўтган йилнинг сентябрида Россия Украинанинг тўртта вилоятини аннекция қилганидан сўнг НАТОга аъзо бўлиш истагини эълон қилган эди.

 

НАТОнинг амалдаги аъзолари Польша, Руминия, Словакия, Чехия, Эстония, Латвия, Литва, Черногория ва Шимолий Македония унинг таклифини қўллаб-қувватлади, бироқ НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг июлдаги саммит олдидан Киев аввало Россия билан урушда ғалаба қозониши кераклигини айтди.

 

Хусусан, Украинанинг келажакда НАТОга қўшилиши бўйича музокаралар декабр ойидаёқ бошланиши мумкин. Бироқ мутахассисларнинг фикрича, чуқур тузилмавий муаммолар, жумладан, коррупсиядан азият чекаётган мамлакатнинг тез орада блокка қўшилиши даргумон.

 

Бу қандай ва қачон содир бўлиши ҳақидаги савол ҳалигача ноаниқ бўлса ҳам, НАТО ва Европа Иттифоқининг Украинага юборган хабари аниқ: иккаласи ҳам Украинанинг келажаги улар билан деб ҳисоблашади.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"