Жаҳон

Япония хато қилмаганини исботлашга уринмоқда

Халқаро олимлар япон денгиз маҳсулотларини текширишга киришди.

Япония хато қилмаганини исботлашга уринмоқда

 

Халқаро олимлар гуруҳи тадқиқот учун Япониянинг "Фукусима-1" атом электр станцияси яқинида овланган денгиз балиқларини олиб кетишди.

 

“Япония ҳукумати биздан буни талаб қилди. Бунинг сабабларидан бири улар тақдим этаётган маълумотларга ишончни оширишга ҳаракат қилишдир”, деди тадқиқотни бошқараётган МАГАТE олими.

 

Йиғилган намуналар радиоактивликни мустақил текшириш учун Хитой, Жанубий Корея ва Канададаги лабораторияларга юборилади. Бу жорий йилнинг август ойида атом электр станциясидан сув оқизиш бошланганидан бери денгиз балиқлари устида олиб борилган биринчи тадқиқотдир.

 

Фукусима сув дренажи Япониянинг туризм ва балиқчилик соҳасига зарар етказмоқда. Бир неча мамлакатлар япон денгиз маҳсулотларига тақиқ қўйган.

 

Жорий йилнинг 24 август куни 2011 йилда авария содир бўлган "Фукусима-1" АЭСда реакторларни совитиш учун ишлатиладиган радиоактив моддалардан тозаланган сув океанга чиқарила бошланди. Бўшатиш режаси 30 йил давом этади.

custom img

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

custom img

“Энди бизнинг навбатимиз” — АҚШ Эронга яна зарба берди

Вашингтон янги ҳужумларни Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ кучларига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.

custom img

АҚШнинг Эронга қуруқликдан бостириб кириш эҳтимоли юқори — Покистон разведкаси

Ҳарбий экспертлар эса бундай сценарий АҚШ учун катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

custom img

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги роботлар импортини тақиқлади

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги гуманоид роботлар, робот-итлар ва қувват инверторлари импортини миллий ҳамда киберхавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда.

custom img

Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериши мумкин

Эрон уруш давомида заифлашган ҳаво мудофаасини тиклаш мақсадида Хитойдан юзлаб кўчма зенит-ракета мажмуаларини қабул қилиш арафасида.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"