Жаҳон

ҲАМАС Москвада. Кутилмаган ташрифдан мақсад нима?

Исроил бу ташрифдан Россияга кескин норозилик билдирди

ҲАМАС Москвада. Кутилмаган ташрифдан мақсад нима?

 

ҲАМАС делегацияси Москвага ташриф буюрди. РИА Новости маълумотларига кўра, делегацияга ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Абу Марзук бошчилик қилмоқда. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС вакилларининг Москвага ташрифини тасдиқлади. Ташриф мақсадлари аниқлаштирилмаган. 

 

Россия анъанавий равишда ҲАМАС билан алоқаларни давом эттирмоқда. Дунёнинг бошқа кўплаб давлатларидан фарқли ўлароқ, бу гуруҳ Россия Федерациясида террорчи ҳисобланмайди. ҲАМАС делегациялари мунтазам равишда Москвага ташриф буюришади. Бу сафар Ғазо секторида жангариларнинг Исроилга ҳужуми ва асирларни гаровга олиши оқибатида юзага келган янги уруш бошланганидан бери биринчи ташриф бўлди.

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС делегацияси билан музокаралар мавзуларидан бири ҳақида гапирди:

 

"ҲАМАС исломий қаршилик ҳаракати Сиёсий бюроси аъзоси Абу Марзук Москвада. У билан Ғазо секторида жойлашган хорижлик гаровга олинганларни зудлик билан озод қилиш бўйича Россия линиясининг давоми бўйича алоқалар бўлиб ўтди ҳамда Россия ва бошқа хорижий фуқароларни Фаластин анклавидан эвакуация қилишни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди", — дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

 

Исроил томони эса ҲАМАС вакилларини Москвага боргани муносабати билан Россияга кескин норозилик билдирди. 

 

"Исроил ХAМAСнинг юқори мартабали мулозимларини Москвага таклиф қилишни терроризмни қўллаб-қувватловчи ва ҲAМAС террорчиларининг ваҳшийликларини қонунийлаштирадиган номақбул қадам деб ҳисоблайди", — дейди Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лиор Ҳаят. 

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"