Жаҳон

Кончилик — энг хавфли касблардан бири

Дунё бўйлаб ҳар йили конларда йирик фалокатлар содир бўлади.

Кончилик — энг хавфли касблардан бири

 

Бугун, 28 октябрь куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко конида авария юз berdi. Тахминларга кўра, конда газ-метан портлаши содир бўлган. 252 кончидан 208 нафари ер юзасига олиб чиқилди, улардан 18 нафари тиббий ёрдамга муҳтож.

 

Шахтада 21 нафар кончи қолган. 32 нафар кончининг жасади топилган. Коннинг эгаси  ArcelorMittal Temirtau (АМТ) компанияси бўлиб, унга тегишли шахтада 2023 йил август ойида ҳам авария юз берганди.

 

Аслида кончилик жаҳондаги энг хавфли касблар рўйхатида етакчи ҳисобланади. Дунё бўйлаб конларда бундай йирик фалокатлар ҳар йили содир бўлади. Уларнинг айримлари билан танишинг.

 

24 сентябрь куни Хитойнинг жануби-ғарбидаги Гуйчжоун провинциясидаги кўмир конида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлган.

 

14 март куни Колумбиянинг Сутатауса муниципалитетида портлаш содир бўлиб, камида бешта кўмир шахтасига таъсир кўрсатди. Портлаш вақтида туннелларда 30 дан ортиқ кончи бўлган. 11 киши ҳалок бўлди.

 

2022 йил 9 декабрь куни Индонезиянинг Ғарбий Суматра провинциясидаги кўмир конида портлаш содир бўлиб, 10 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди.

 

2020 йилнинг 14 октябрь куни Туркия шимолидаги кўмир конида портлаш содир бўлди. 300 метр чуқурликда 115 ишчи бўлган, уларнинг бир қисми эвакуация қилинган. 41 киши ҳалок бўлди.

 

20 апрель куни эса Полшададаги Пнивек конида метан портлаши содир бўлди, оқибатда тўққиз киши ҳалок бўлди ва етти киши бедарак йўқолди. Кейинчалик полшалик қутқарувчилар бешта кончининг жасадини топишга муваффақ бўлишди.

 

2021 йил 25 ноябрь куни Кемерово вилоятининг Белово шаҳридаги Листвяжная конида метан портлаши содир бўлди. Портлаш пайтида 285 киши ер остида эди, уларнинг аксарияти ташқарига чиқарилди. Ҳодиса оқибатида 51 киши ҳалок бўлган. Ростехнадзор маълумотларига кўра, авариянинг асосий техник сабаблари ҳаво етишмаслиги сабабли лаванинг газланиши, портловчи муҳитда электр жиҳозларининг ишлаши, газни таҳлил қилиш тизимининг ишлашига аппарат ва дастурий таъминотнинг аралашуви бўлган.

 

2020 йил 22 октябрь куни Индонезиянинг Суматра оролидаги кўмир конида кўчки содир бўлди. Ҳодиса кончилар лицензиясиз шахтадаги маълум бир кон майдонига боришга уринаётган пайтда юз берган. 11 кончи ҳалок бўлди.

 

27 сентябрь куни Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги кўмир конида углерод оксиди чиқиши содир бўлди. Ҳодиса эрта тонгда шахтада 17 киши бўлган вақтда содир бўлган. Қутқарувчилар қамалиб қолган барча кончиларни чиқариб олишди, бироқ фақат бир киши қутқарилди, қолган 16 киши ҳалок бўлди.

 

2019 йил 17 декабрга ўтар кечаси Хитойнинг Гуйчжоу провинциясидаги кўмир конида газ чиқиши содир бўлди. Ҳодиса вақтида шахтада 23 киши бўлган, етти киши чиқиб кетишга муваффақ бўлган. 14 кончи ҳалок бўлди.

 

2018 йил 20 декабрь куни Чехиянинг Карвина шаҳри яқинидаги кўмир конида метан портлаши содир бўлди. Ҳудудда жами 23 нафар кончи ишлаган, улардан икки нафари Чехия, қолганлари Полша фуқаролари бўлган. Фавқулодда ҳодисада 13 нафар кончи ҳалок бўлди, яна 10 киши жароҳат олди.

 

12 август куни Покистоннинг Балужистон вилоятидаги кўмир конида портлаш содир бўлиб, қулаб тушди. 12 ишчи ҳалок бўлди. Қутқарув операцияси давомида кислород етишмаслиги сабабли ҳушсиз ҳолатда топилган 16 кишини қутқарилган. Яна беш нафар кончининг тақдири номаълум.

 

2017 йил 7 май куни Хунан провинциясидаги кўмир конида газ чиқиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Фавқулодда вазият вақтида конда 55 нафар кончи бўлган. Қутқарувчилар 37 кишини ташқарига олиб чиқишга муваффақ бўлди.

 

2016 йил 29 декабрь куни Ҳиндистоннинг Жхарханд штатидаги кўмир конида шахта қулаши содир бўлди. 16 кончи ҳалок бўлди.

 

3 декабрь куни Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон автоном вилоятидаги кўмир конларидан бирида портлаш содир бўлди. 17 кончи ҳалок бўлди.

 

2015 йил 17 декабрь куни Хитойнинг Хулудао шаҳридаги тоғ-кон компаниясининг шахталаридан бирида пайвандлаш ишлари натижасида ёнғин содир бўлди. 13 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши яраланди.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"