Маск Ғазода сунъий йўлдош алоқасини тиклашга қарор қилди
Исроил бунга жавобан Starlink сунъий йўлдошидан воз кечди.

SpaceX асосчиси Илон Маск ўз тармоғи Ғазо секторида ишлашини эълон қилганидан кейин Исроил Starlink сунъий йўлдош алоқасидан воз кечаётганини айтди.
Шунингдек, Исроил Starlink алоқаларининг Ғазо секторига етиб боришига йўл қўймаслик учун барча мавжуд воситалардан фойдаланишини маълум қилди.
Бу қарор Маскнинг “Ғазодаги халқаро тан олинган гуманитар ташкилотлар билан алоқани сақлаб туриши” ҳақидаги баёнотига жавобан амалга оширилди.







