Эммануэл Макрон Қозоғистонга келди
Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Франция президентини мамлакат бош вазири кутиб олди.

Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олди.
Қисқа суҳбат чоғида Қозоғистон раҳбари ушбу ташриф Астана ва Париж ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантиришга янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Икки давлат раҳбарлари Қасим-Жомарт Тўқаев ва Эммануэл Макрон савдо-иқтисодий, сармоявий ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказади, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, Эммануэл Макроннинг бугун Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Франция президенти икки кун расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.








