Жаҳон

Қиш яқинлашмоқда: CОVID-19 туфайли санитария чекловларига қайтиладими?

Коронавируснинг янги пирол деб номланувчи варианти 15 мамлакатда аниқланган.

Қиш яқинлашмоқда: CОVID-19 туфайли санитария чекловларига қайтиладими?

 

COVID-19 вирусининг янги варианти касалхонага ётқизишларнинг кўпайишига олиб келди ва ҳукуматларни кучайтирувчи эмлаш кампанияларини бошлашга ундади.

 

Пирол деб номланган янги БА.2.86 омикроннинг мутацияга учраган варианти бўлиб, ҳозирда АҚШ ва Европада фаол тарқалмоқда.

 

Август ойида пирол аниқланган ва ҳозиргача Австралия, Канада, Дания, Франция, Германия, Исроил, Япония, Португалия, Жанубий Африка, Жанубий Корея, Испания, Швеция, Швейцария каби 15 мамлакатда 137 та ҳолат аниқланган. Янги вариант қанчалик юқумли ва қандай асоратлар билан кечишини ўрганиш керак. 

 

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги бош тиббий маслаҳатчиси профессор Сюзан Хопкинс "Ҳозирда БА.2.86 да бошқа айланма омикрон субтипларига қараганда оғир касалликлар улушини ошириш эҳтимоли кўпроқлигини кўрсатадиган ҳеч қандай далил йўқ", — деди.

 

Расмийлар янги вариантларни кузатиб борадилар ва агар керак бўлса, уларга қарши ваксиналарни ишлаб чиқмоқдалар.

 

Буюк Британия ҳукумати, агар респиратор инфекция белгилари ёки юқори ҳарорат бўлса, заиф одамлар билан алоқа қилмаслик ва иложи бўлса, уйда қолишни тавсия қилади.

 

Агар бу иложсиз бўлса, бошқаларга юқтиришнинг олдини олиш учун ижтимоий масофа ва кўрсатмаларга риоя қилиш керак.

 

Буюк Британияда қиш арафасида клиник хавф остида бўлган 65 ёшдан ошган, шунингдек, заиф тоифадаги одамлар билан бир том остида яшовчи кишилар учун эмлаш кампанияси бошланди.

 

Шу ҳафтадан бошлаб кучайтирувчи дозалар Франсияда ҳам мавжуд бўлиб, вакцина янги пайдо бўлган вариантларга қарши курашиш учун қайта шакллантирилади.

 

Самолётларда ва жамоат транспортида яна ниқоб тақиш керакми?

 

Ҳозирча аэропортлар ва авиакомпаниялар ниқоб тақишни талаб қилмаяпти.

 

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тестлар пиролнинг бошқа вариантлар каби тарқалишини кўрсатди. Бу шуни англатадики, ниқоб тақиш, мунтазам қўл ювиш ва шамоллатиш каби профилактика чоралари унинг тарқалиш тезлигини камайтиради.

 

АҚШда уй хўжаликлари ҳукуматдан тўртта бепул  синов тўпламини олишлари мумкин. Бироқ аксарият Еропа мамлакатларида фақат заиф гуруҳлар вакиллари бепул синовдан ўтказилади.

 

Франсия расмийлари ҳали ҳам синовдан ўтишни ва агар COVID-19 аломатлари бўлса, заиф одамлар билан алоқа қилмасликни тавсия қилади. Германия тест ўтказиш зарурлигини ҳал қиладиган шифокор билан боғланишни маслаҳат беради. Италия иситма, йўтал ёки нафас олиш қийинлашуви каби аломатларга дуч келганда, уйда қолишни ва керак бўлганда шифокор чақиришни тавсия қилади.

 

Саёҳат чекловлари CОVID-19 тарқалишини олдини оладими?

 

2022 йилда чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Европа Иттифоқининг саёҳат чекловлари омикрон тарқалишига унчалик таъсир қилмайди.

 

Охera ва Edge Health томонидан ўтказилган тадқиқот Италия ва Финляндия 2021 йил декабрь ойида жорий этилган жўнашдан олдинги тестларнинг таъсирини ўрганди. Бироқ бу вирус тарқалишида сезиларли фарқни аниқламади.

 

Бунинг сабаби, биринчи навбатда, вариантлар аниқланмасдан олдин катта ҳудудларга тез тарқалади, шунинг учун ЖССТ ҳам шошилинч саёҳатларни тақиқлашдан огоҳлантиради.

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Экспериментал препарат кенг тарқалган қаттиқ ўсмаларни, жумладан, кичик ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонини даволашга мўлжалланган.

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиқди, заводдаги айрим ишлаб чиқариш жараёнлари вақтинча тўхтатилди.

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

АҚШдаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бири — The Greenbrier остида қарийб 30 йил давомида бутун дунёдан яширилган улкан махфий бункер мавжуд бўлган. У оддий бошпана эмасди.

Украинадаги уруш: Россия сафида 7 мингга яқин чет эллик ҳалок бўлди, уларнинг 60 фоизга яқини Марказий Осиёдан

Украинадаги уруш: Россия сафида 7 мингга яқин чет эллик ҳалок бўлди, уларнинг 60 фоизга яқини Марказий Осиёдан

Жорий йилнинг ноябрь ойи бошларида кибергуруҳлар Россия давлат статистика хизмати — Росстат маълумотлар базасига бузиб кириб, вафот этганлар реестрини оммавий ахборот воситаларига тақдим этди. Идора ҳакерлик ҳужуми юз берганини тан олган бўлса-да, маълумотлар тарқалиб кетганини инкор қилди.

Халқаро ёрдам қисқарди: 446 минг киши OIVдан ҳимояловчи дориларсиз қолди

Халқаро ёрдам қисқарди: 446 минг киши OIVдан ҳимояловчи дориларсиз қолди

Бу қарийб 20 йил ичидаги энг кескин пасайишдир.

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Ҳодиса сабабли чегарага яқин ҳудудларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Германия эса умумий бюджет бўйича келишув учун барча давлатларнинг ҳиссаси шарт бўлишини талаб қилмоқда.