Ўзбекистон

Ўзбекистондаги "яшаш учун энг қулай шаҳарлар" аниқланди

Рейтинг аҳоли сони 40 минг кишидан ортиқ бўлган республиканинг 30 та шаҳри учун ишлаб чиқилган.

Ўзбекистондаги "яшаш учун энг қулай шаҳарлар" аниқланди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистон шаҳарларининг “яшаш учун қулайлиги” рейтинги тузилди.

Индексни шакллантиришда таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, барқарорлик, маданият ва атроф-муҳит йўналишларидаги жами 27 та миқдорий ҳамда сифат кўрсаткичларидан фойдаланилган. Рейтинг аҳоли сони 40 минг кишидан ортиқ бўлган республиканинг 30 та шаҳри учун ишлаб чиқилган. Рейтинг 100 балли тизимда тузилган.

Таъкидланишича, шаҳарларда яшаш қулайлиги йиғма индекс асосида баҳоланиб, индекс миллий статистик кўрсаткичлар доирасида, Глобал Ливеабилитй рейтинги методологияси асосида ишлаб чиқилган.

Натижаларга кўра, республикадаги яшаш учун энг қулай шаҳарлар ичида Тошкент 79,1 балл билан биринчи ўринни эгаллаган. Урганч 76,0 балл билан иккинчи ўриндан жой олган бўлса, Бухоро 75,4 балл билан яшаш учун энг қулай 3-шаҳар бўлган. Рейтингнинг тўртинчи ва бешинчи поғонасидан Самарқанд (70,6) ва Навоий (68,1) шаҳарлари жой олган.

Рўйхатнинг энг қуйи бешталигида Бекобод (35,3), Хонобод (35,3), Янгиер (33,5), Оҳангарон (32,9) ҳамда Қувасой (26,4) шаҳарлари жойлашган.

Эътиборли жиҳати, рейтинг бўйича яшаш қулай ТОП-10 шаҳарларнинг барчаси вилоят марказлари ҳисобланиб, рейтингда ушбу шаҳарларга рейтинг поғоналари бўйича энг яқин Қўқон (13-ўрин), Хива (14-ўрин) ва Чирчиқ (16-ўрин) каби номарказий ҳудудий бирликлар жойлашди.

Йўналишлар кесимида етакчи шаҳарлар:

Таълим ҳамда тиббиёт: Бухоро, Гулистон ва Урганч.

Инфратузилма: Урганч, Навоий ва Тошкент.

Ижтимоий-иқтисодий барқарорлик: Тошкент, Урганч ва Гулистон.

Маданият ва атроф-муҳит: Тошкент, Бухоро ва Самарқанд.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, рейтингни амалиётга жорий этиш натижасида республика шаҳарларининг умумий ҳолатини бир неча йўналишлар бўйича доимий мониторинг қилиб бориш имкони яратилади. Шунингдек, рейтингни такомиллаштириш доирасида ҳар бир йўналиш бўйича мавжуд муаммоли соҳалар аниқланиб, уларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги иқтисодий ривожланишга тўсиқ бўлувчи омилларни камайтириш мумкин, - дейилади институт хабарида.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Пойтахтда тунда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Кундузи эса вазият яхшиланиши кутилмоқда.

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида қарийб 28 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва тежалди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгариш, Эркинжон Турдимов Бош вазир биринчи ўринбосари ҳамда таълим ва фан вазири бўлди, ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нурафшондаги қурилишда сохта маълумотлар аниқланган.

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Рақобат қўмитаси ушбу амалиётни қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.