Ўзбекистон

Тошкентда самолётларни суратга олаётган мактаб ўқувчилари қўлга олинди

Бу ҳақда Tashkent_Land Телеграм канали хабар берди.

Тошкентда самолётларни суратга олаётган мактаб ўқувчилари қўлга олинди

 

Тошкентнинг Сергели туманида самолётларни суратга олаётган мактаб ўқувчилари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Tashkent_Land Телеграм канали хабар берди.

 

Уларнинг сўзларига кўра, ходимлар болаларга бақириб, таҳдид қилиб, уларни сўкишган. Болаларни Қумариқ маҳалла қўмитаси биносига олиб боришган ва барча суратга олиш жиҳозларини олиб кетишган. Ҳибсга олинган олти ўқувчи шахсий автомашинада бошқа жойга олиб кетилган.

 

Қўлга олинганлар Uzbekistan Airports компанияси томонидан Тошкент аэропортида ўтказиладиган расмий споттинг тадбирларида мунтазам қатнашиб келаётган ёшлар ҳисобланади.

 

Ўзбекистон ҳукумати 2022 йил январдаги қарори билан аэропортларда самолётларни суратга олишга расман рухсат берган.

 

Тошкентда авиация ихлосмандлари кўп йиллардан буён эътибор қаратиб келаётган бир қанча жойлар бор. Шу вақтгача самолётларни суратга олаётганлар баъзан тарқатиб юборилган ёки ички ишлар бўлимларига олиб кетилган, аммо у жойларда самолётларни суратга олишни тақиқловчи белгилар бўлмаган.

custom img

Саида Мирзиёева БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси раҳбари билан учрашди

Томонлар аёллар, болалар ва ёшларни ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашди.

custom img

Ходимни пора олмагани учун мукофотлаш ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри  — Антикоррупция агентлиги

Қонун устуворлигининг таъминланиши ходимларнинг функционал мажбурияти экани билдирилди.

custom img

Сергели автомобиль бозори бузилмайди — ҳокимлик

Бозорда кенг кўламли модернизация ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева Австрия парламентида кенгаш раислари билан учрашув ўтказди

Учрашувларда Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Саида Мирзиёева Вена шаҳрида БМТ сессиясида миллий маъруза билан иштирок этди

Мирзиёева кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонлик чегара билмаслигини уларга қарши халқаро ҳамкорлик орқали курашиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Тошкентда электр подстанцияси ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида Шайхонтоҳур ва Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси марказида илк болалар музейи иш бошлади

Янги очилган Болалар майдончаси 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга мўлжалланган. Майдонча ҳикоя қилиш санъати, миллий тарих ва фан, технология, муҳандислик, математика йўналишларини ўзида бирлаштирган 4 та махсус павилёндан иборат.

custom img

Олийгоҳларда дарс берадиган таниқли ижодкорларга 50 фоизгача устама тўланади

Талабалар стартаплари учун 10 та олийгоҳга 50 миллиард сўм ажратилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"