Навоий вилояти прокурори лавозимидан озод қилинди
У 3 йилдан буён ушбу лавозимда фаолият юритаётганди.

2020 йилнинг ноябрь ойидан буён Навоий вилояти прокурори бўлиб ишлаб келган Бахтиёр Аҳмедов Бош прокуратурага ишга ўтказилган.
У Бош прокуратуранинг 10.1-бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.
Азамат Мирзаев эса Навоий вилоятининг янги прокурори бўлади.







