Ўзбекистон

Айрим темир йўл вокзаллари тадбиркорларга ижарага берилади

Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Айрим темир йўл вокзаллари тадбиркорларга ижарага берилади

 

Жорий йил 10 октябрь куни қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисида"ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ноябрь ойидан бошлаб, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темир йўл вокзаллари, уларда жойлашган бўш ҳудудларни тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик ҳамда шартнома асосида ижарага берилади.

 

Жумладан, Тошкент-Марказий темир йўл вокзалида тадбиркорлар учун 4 минг кв.м жой бўлиб, тадбиркорлар офис учун жой, меҳмонхона, дўкон, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда савдо марказлари ташкил қилишлари мумкин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, темир йўл вокзалларидаги бўш ҳудудларни ижарага олмоқчи бўлган тадбиркорнинг таклифи ўрганилиб, танланган жой "Э-аукцион" платформаси орқали ижарага берилади.

 

Компания тадбиркорлардан қўшимича маълумот олиш учун Жамият маъмурияти билан боғланишни сўрамоқда.

Қалбаки гувоҳнома билан тадбиркорни чув туширди: сохта “ТуманГаз” ходими ушланди

Қалбаки гувоҳнома билан тадбиркорни чув туширди: сохта “ТуманГаз” ходими ушланди

У тадбиркордан жаримани қўлламаслик эвазига пул талаб қилган.

Маҳкумлар ҳам олий таълим олиши мумкин: 2027 йилдан янги имконият яратилади

Маҳкумлар ҳам олий таълим олиши мумкин: 2027 йилдан янги имконият яратилади

Маҳкумларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида 50 та касбга ўқитиш дастурлари жорий этилади.

Ўзбекистон аҳолиси сони қайта ҳисобланди: 2026 йилда 39 миллиондан ошган

Ўзбекистон аҳолиси сони қайта ҳисобланди: 2026 йилда 39 миллиондан ошган

Мамлакатнинг 2010–2026 йиллардаги доимий аҳолиси сонини қайта ҳисоблади.

Икки давлатда ишлаганлар учун пенсия стажи қўшилади: Ўзбекистон ва Қирғизистон келишди

Икки давлатда ишлаганлар учун пенсия стажи қўшилади: Ўзбекистон ва Қирғизистон келишди

Келишувга кўра, бир мамлакатда тўпланган иш стажи пенсия олиш учун етарли бўлмаса, бошқа давлатда ишлаган даври ҳам ҳисобга олинади.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади: қайси манзилларда ва қачонгача?

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади: қайси манзилларда ва қачонгача?

Туманларда газ қувурларини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари якунлангач, босқичма-босқич қайта тикланади.

Зарарли APK-файллар ортидан 79 млрд сўм йўқотилди: Марказий банк огоҳлантирди

Зарарли APK-файллар ортидан 79 млрд сўм йўқотилди: Марказий банк огоҳлантирди

Ўзбекистонда киберфирибгарлик оқибатида фуқароларга 278,3 миллиард сўм зарар етказилган.

Наманганда ноқонуний дори омбори фош этилди: 23 мингдан ортиқ дори топилди

Наманганда ноқонуний дори омбори фош этилди: 23 мингдан ортиқ дори топилди

Уларнинг дастлабки қиймати 3,3 миллиард сўмдан ошади.

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

2027 йилдан спорт мусобақалари ғолибларига диплом ва сертификатлар электрон шаклда берилади.