Голливуд актёрлари иш ташлашни тугатди
Актёрлар касаба уюшмаси иш берувчилар билан умумий қиймати 1 миллиард доллардан ошиқ «фавқулодда миқёсдаги» келишувга эришди.

АҚШ Телевидение ва радио артистлари федерацияси ҳамда Киноактёрлар гилдияси (SAG-AFTRA) Кино ва телевидение продюсерлари алянси (AMPTP) билан ўз аъзоларига 9 ноябрь, пайшанба кунидан бошлаб 118 кунлик иш ташлашни тугатишга имкон берувчи тахминий келишувга эришганини маълум қилди. SAG-AFTRA'нинг X (собиқ - Twitter) саҳифасида эълон қилинган баёнотда: «биз 1 миллиард доллардан ортиқ фавқулодда қийматдаги келишувга эришдик», дейилади.
Шартнома минимал тўловларни оширишни, федерация аъзоларини «сунъий интеллект таҳдидлари»дан ҳимоя қилиш чораларини ўз ичига олади ва биринчи марта «оқимли эфирдаги иштирок учун бонусни» ўз ичига олади.
Тахминан 160 000 кишидан иборат актёрлар касаба уюшмаси 14 июль куни иш ташлашни бошлади, бу АҚШ киносаноатидаги барча ишлаб чиқаришни амалда тўхтатди. Актёрлар маошларни ошириш, қўшимча ишлаганлик учун компенсация тўлаш ва кинода сунъий интеллектдан фойдаланишни чеклашни талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, сценарий муаллифларининг иш ташлаши Голливуд иқтисодиётига жиддий зарар етказди.
Financial Times нашрининг ёзишича, Голливуд сценарий муаллифлари ва актёрларининг иш ташлаши соҳага 5 миллиард доллардан (тахминан 4,7 миллиард евро) зарар етказган.







