Ўзбекистон

Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади

“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ шаклида қайта ташкил қилинади.

Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади

 

“Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

 

Фармонга кўра, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил қилинади.

 

Компания томонидан 2024 йил 1 мартдан тадбиркорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади:

 

ўрта тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларига:

  • лойиҳа қийматининг 15 фоизи, бироқ устав капиталининг 20 фоизи ёки 3 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ташаббускорнинг устав капиталига кўчмас мулк объектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улуш киритиш;

  • кўчмас мулк ва асбоб-ускуналарнинг 70 фоизи, бироқ 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда мулк сотиб олиш ва етти йилгача муддатга қарздорлик қолдиғига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада йиллик фоиз ҳисоблаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан хизматлар ипотекаси асосида ташаббускорга бериш;

 

кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига:

 

  • кредит (лизинг) ажратиш учун тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотларига миллий ва хорижий валютада молиявий ресурсларни жойлаштириш;

  • тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотлари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларга умумий қиймати 5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этиш;

  • Компания маблағларидан фойдаланиш бўйича тижорат банклари билан тузиладиган воситачилик шартномаларига асосан белгиланган лимит ҳамда умумий миқдор ва шартлар доирасида кредитлар бўйича кафиллик (портфель кафиллиги) тақдим этиш;

 

2024-2026 йилларда кичик тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада 5 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставканинг 40 фоизигача миқдорда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация тақдим этиш.

custom img

Меҳмонхона ва умумий овқатланиш жойларида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотишга рухсат берилди

Умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар ходимларни муайян муддатга ишга расмийлаштириши ва иш ҳақи тўлаши мумкин бўлади.

custom img

Ўзбекистонда китобхонлик танлови ғолибларига 50 минг долларгача мукофот берилади

Иштирокчилар учта ёш тоифасида қатнашади ва белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.

custom img

Қурбон ҳайити муносабати билан Президентга табриклар йўлланмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда сиёсий ва диний арбоблардан табрик мактублари келмоқда.

custom img

Президент қарори асосида 50 га яқин беморда мураккаб операциялар ўтказилди

Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилган хайрия тадбирлари доирасида болалар ва оғир ташхисли беморларга мураккаб тиббий ёрдам кўрсатилди.

custom img

Тошкентда реклама тахталарини ноқонуний олиб қўйган ходимлар жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг плакатлар тадбиркорларга қайтарилди.

custom img

WTA ва Ўзбекистон: туризм соҳасида янги имкониятлар муҳокама қилинди

WTA таркибидаги 260 дан ортиқ туризм ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб қилиш ҳамда Ипак йўли тарғиботи тадбирларини ўтказиш келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистонда 3 ой ичида 60 ёшдан кейин 160 киши ота бўлди

Январь–март ойларида мамлакат бўйлаб жами 191 086 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

custom img

Centrum Air ортиқча чипта сотиш амалиётидан  фойдаланмаслигини маълум қилди

Авиакомпания Рақобат қўмитасининг сўровига расмий муносабат билдириб, Тошкент–Урганч рейсидаги вазият форс-мажор ҳолати сабаб юз берганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"