Ўзбекистон

Сўнгги 10 кунда энергетика соҳасида давлатга 14 млрд зарар етказилди

Жойларда газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Сўнгги 10 кунда энергетика соҳасида давлатга 14 млрд зарар етказилди

 

Сўнгги 10 кунда айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланишлари натижасида давлат манфаатларига 14 млрд 898 млн сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

 

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция», Бош прокуратура, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ноябрь ойида ўтказилган назорат тадбирларида 1 минг 185 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

 

Бунда 11 млрд 338 млн сўмлик электр энергияси ва 3 млрд 560 млн сўмлик табиий газ талон-торож қилиниши натижасида давлат манфаатларига келтирилган жами 14 млрд 898 млн сўмлик зарар ундиришга қаратилди.

 

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

 

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.