АҚШ Эроннинг Суриядаги базаларига зарбалар берди
Қўшма Штатлар Сурия жануби-шарқида, Ироқ билан чегара яқинидаги иккита Эрон базасига ҳаво ҳужуми уюштирганини эълон қилди.

Қўшма Штатлар Сурия жануби-шарқида, Ироқ билан чегара яқинидаги иккита Эрон базасига ҳаво ҳужуми уюштирганини эълон қилди.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг таъкидлашича, зарбалар Фурот водийсида, Маядин ва Абу Камол аҳоли пунктларида жойлашган Эрон Ислом инқилоби гвардияси корпуси ва Эронга алоқадор қуролли гуруҳлар нишонларига йўналтирилган.
Остин баёнотида зарбалар Америка қўшинлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, яъни минтақадаги Америка базаларига қилинган ҳужумларга жавоб тариқасида берилгани айтилади.
Ўтган ҳафта ўрталарида АҚШ Сурия шарқидаги яна бир нишонга — Майсулун минтақасидаги ўқ-дорилар омборига зарба берди.







