Жаҳон

Туркияда бир миллиондан ортиқ меҳмонхона ётоқлари ўз сертификатларига эга бўлди

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан бўйича маълумотлар эълон қилинди.

Туркияда бир миллиондан ортиқ меҳмонхона ётоқлари  ўз сертификатларига эга бўлди

 

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан WTM да эълон қилинган рақамларга кўра, Туркиядаги бир миллиондан ортиқ меҳмонхона ётоқлари барқарор туризм ишончномаси ва сертификатларини қўлга киритди. Туркия Миллий Барқарорлик Туризми дастури доирасида 1044189 ётоқ сиғими бўлган 7500 дан ортиқ меҳмонхона сертификат олиш ҳуқуқига эга бўлди. Сертификатлаш жараёни, Туркиянинг ҳукумат даражасидаги шартномани имзолаган дунёдаги биринчи давлат бўлгани, Глобал Барқарор Туризм Кенгаши билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дастурнинг ажралмас қисмидир.

 

 

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Лондондаги “Жаҳон Саёҳат бозори”нинг биринчи кунида шундай деди: “2023 йилнинг январь-сентябрь даврида Туркияга ташриф буюрганларнинг умумий сони 45 миллион 230 минг 69 нафарни ташкил этиб, 2022 йилнинг худди шу даврига нисбатан 12,4 фоизга ўсди. Буюк Британия бизнинг энг муҳим мақсадли бозорларимиздан биридир. АBТАнинг йиллик Саёҳат конвенцияси жорий йилнинг 29 октябрь ва 2 ноябрь кунлари Бодрумда бўлиб ўтгани ҳам буни тасдиқлайди. Биз сайёҳлик секторимиз ўсишига катта эътибор қаратган бўлсакда, мамлакатимиз ресурсларини келажак авлодлар учун ҳимоя қилишга содиқмиз. 2023 йилнинг 9-ойига келиб Туркияга 45 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрди. Энг йирик туризм ҳудудларимиздаги бир миллиондан ортиқ меҳмонхона ётоқлари барқарорлиги тасдиқланган ва сертификатланганлиги сабабли, Туркияга ташриф буюраётган кўплаб халқаро меҳмонлар ушбу турар жой биноларида қолаётганини кўришдан бағоятда мамнунмиз.”

 

 

Туркия стенди WTM да Н8-210 рақамли жойдан ўрин олган. 808 метр квадратлик стендда мамлакатнинг кўзга кўринган манзиллари, велоспорт маршрутлари, Миллий барқарор туризм дастури ва бутун мамлакат бўйлаб 50 та барқарор туризм тажрибалари акс эттирилади. Стенд Туркиянинг бой тарихий ва маданий мероси билан бир қаторда барқарор лаззат туризми имкониятларини ҳам ёритиб беради.

 

 

Туркиянинг тўртта йирик туризм минтақасида Миллий Барқарор Туризм Дастурининг боришига назар ташлайдиган бўлсак, Анталияда 1144, Истанбулда 966, Муғлада 639 ва Измирда 488 турар жой объекти тасдиқланди/сертификатланди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"