Cаломатлик

Кўз хиралашиши қайси касалликнинг аломати эканини биласизми?

Бугун жисмоний фаолликнинг сусайиши, камҳаракатлилик дунё аҳолиси орасида жиддий муаммога айланган.

Кўз хиралашиши қайси касалликнинг аломати эканини биласизми?

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили Ер юзида камҳаракатликдан 5 миллиондан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмади. Қолаверса, кун давомида офисда ўтириб ишлаш ва жисмоний машғулотлар билан шуғулланмаслик организмда турли касалликларнинг ривожланишига замин яратади. Улардан бири бўйин остеохондрозидир

 

Ушбу хасталик бугун дунёда энг кўп тарқалган касалликлардан бири, — дейди олий тоифали шифокор Раъно Носирова. — Остеохондроз умуртқалар, уларнинг тоғайсимон дисклари ва бойламларини дегенератив-дистрофик ўзгаришлари бўлиб, жойлашувига кўра бўйин, кўкрак ва бел-чаноқ турлари фарқланади.

Бўйин остеохондрози, асосан, 35 ёшдан ошган инсонларда кузатилади. Биламизки, бўйин умуртқа поғонасининг энг ҳаракатчан қисми. Ундан бир қанча асаб томирлари ва умуртқа артерияси ўтади. Унинг вазифаси орқа мия қон томирлари ва узунчоқ мияни қон билан таъминлашдан иборат.

Агар остеохондроз сабабли умуртқа артерияси босилса, беморда бел ва бош мия ишемияси кузатилиши эҳтимоли бор. Шу сабабли ушбу касалликка эътиборсиз бўлиш ярамайди.

Бўйин остеохондрози бор инсонда бош соҳасида кучли ва давомли оғриқ, бош айланиши, кўз хиралашиши, қўл бармоқларида санчиқлар, стенокардияга ўхшаш, аммо бир неча соат давом этадиган юрак соҳасидаги оғриқлар, эшитиш қобилиятининг пасайиши, тилнинг карахт бўлиши, ҳолсизлик, ҳансираш, артериал қон босимининг ўйнаши каби белгилар кузатилиши мумкин. Мазкур симптомлар артериянинг шикастланганидан далолат беради.

Бу касалликни уй шароитида даволаш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли ундан халос бўлиш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим. Хасталик эрта аниқланганда беморнинг соғайиши тезроқ кечади.

Кўпгина ҳолларда остеохондрозни даволаш консерватив усуллар ёрдамида амалга оширилади. Шифокор томонидан дори-дармонлар, керакли машқлар терапияси ва бошқа усулларни ўз ичига олган даволаш турлари буюрилади.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"