БМТ Ғазодаги мактабларга ҳужумларни тўхтатишга чақирди
Иккита мактабга қилинган ҳужумда 200 га яқин одам ҳалок бўлган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ғазо секторидаги мактабларга уюштирилган ҳужумларда кўплаб болалар қурбон бўлганини маълум қилди. Ташкилот бундай ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақиради.
“МИР 24” нашрининг ёзишича, Исроил мудофаа кучлари Анклав шимолидаги иккита таълим муассасасига ҳужум қилган.
Оқибатд 200 га яқин одам ҳалок бўлган. Зарба пайтида юзлаб тинч аҳоли биноларда бошпана топган ва улар бомбардимон қилинишдан қўрқиб, уйларини ташлаб кетишганди. Гувоҳлар томонидан олинган кадрларда бинолар қисман вайрон бўлганини кўриш мумкин. Йўлаклар ярадорлар билан тўлган.







