Самарқандда "Open budjet"да ғолиб бўлган мактаб девори қулаб тушди
Маълум қилинишича, қурувчилар хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган.

Самарқанд шаҳрида мактаб девори ўқувчини босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби "Open byudjet" танловида ғолиб бўлиб, 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ютиб олган. Ўрганиш давомида мактаб ҳудудида қурилиш ишларини бошлаган қурувчи томонидан хавфсизлик чоралари кўрилмаганлиги аниқланган ва вилоят Қурилиш бошқармасига ҳолат юзасидан хат чиқарилган.
Шунингдек, қурувчидан ўз вақтида хавфсизлик чораларини кўришни талаб қилмаганлиги учун мактаб директорига саломатлиги тиклаш таътилидан ишга қайтгандан сўнг (айни пайтда саломатлигини тиклаш таътилида) қонун доирасида чоралар кўрилиши маълум қилинган.







