Фарғонада 4 та машина ЙТҲга учради
Тўқнашувга қуюқ туман сабаб бўлган.

Фарғона вилояти Бувайда туманида 4 та машина йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Маълумотларга кўра, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Cobalt'га Nexia-2, Tico ва Hyundai Porter русумли автомобиллар келиб урилган.
ЙТҲга ҳайдовчилар оралиқ масофани сақламагани ҳам сабаб бўлган.
Оқибатда Tico ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.







