Москвани қор қоплади
Ноқулай об-ҳаво туфайли камида 63 та рейс кечиктирилди.

Москва шаҳрини душанба куни эрталаб кучли қор қоплади. Шаҳарнинг баъзи қисмларида транспорт ҳаракати тўхтаган ва бу пиёдалар учун муаммолар туғдирмоқда.
Ҳозиргача Москванинг Внуково, Домодедово ва Шереметево аэропортларида қор ёғиши сабабли камида 35 та рейс кечиктирилди, яна тўрттаси бекор қилинган.
Ноқулай об-хаво туфайли душанба кунининг ўзида Внуково ва Домодедовога 14 тадан, жами 28 та рейс кечиктирилди. Шаҳар мери Сергей Собянин хавфсизликни сақлаш мақсадида аҳолидан иложи борича шахсий автомашиналари ўрнига жамоат транспортидан фойдаланишларини сўради. Мутахасисларнинг берган маълумотига кўра, қор ёғиши кейинги икки ҳафта кетма-кет давом этиши кутилмоқда.







