Ўзбекистон

Бугундан қонунчиликда нималар ўзгаради?

2023 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳи тақдим этилди.

Бугундан қонунчиликда нималар ўзгаради?

 

Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда

 

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга, БҲМ – 3 фоизга ошмоқда. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 050 000 сўм; пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 372 000 сўмни ташкил этади.

 

Аҳоли ва бизнесдан бир қатор маълумотларни талаб қилиш тўхтатилади

 

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинмоқда. Тегишли маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда олиш мумкин.

 

Олиб чиқиб кетиладиган нақд хорижий валютаси миқдори оширилмоқда

 

Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги миллий нақд валюта ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади (илгари бу миқдор 70 миллион сўмни ташкил этган).

 

Айрим давлат хизматлари МИЗ дирекциялари томонидан кўрсатилади

 

Қуйидаги давлат хизматлари, ЯИДХП ва давлат хизматлари марказларидан ташқари, бевосита махсус иқтисодий зоналар дирекцияси томонидан ҳам амалга оширилади:

 

  • инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;

  • иштирокчиларни рўйхатга олиш;

  • инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ва ижара шартномаларини имзолаш.

 

Наслдор чорва молларига ҚҚС тўлаш тизими ўзгармоқда

 

Чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган ҚҚСни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади. 

 

«Ташқи реклама» рақамли мониторинги ишга туширилади

 

Реклама жойи паспортини шакллантирувчи «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими ишга туширилмоқда.

 

Аукцион натижалари бўйича тўлов ҳамда рекламани жойлаштириш учун йиғим ўрнига миқдори очиқ электрон аукцион орқали аниқланадиган ягона ҳар ойлик йиғим киритилмоқда. 

 

Зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади

 

Магнитудаси 5 ва ундан юқори балли зилзилалар рўйхатга олинганда «Кучли зилзиладан огоҳлантириш» мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.

 

Спорт мактабларга қабул давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали

 

Давлат спорт-таълим муассасаларига;

 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчиришни эндиликда давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатилади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Бугундан қонунчиликда нималар ўзгаради? | Zamon.uz