Ўзбекистон

Олий суд ходими 10 минг доллар пора билан қўлга тушди

Ҳолат Тошкент шаҳрида юз берган.

Олий суд ходими 10 минг доллар пора билан қўлга тушди

 

Тошкентда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти фуқародан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган ушбу амалдор муқаддам судланган 2 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилоят судига ўтказган ҳолда, уларнинг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган.

 

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судья катта ёрдамчиси маҳаллий тадбиркорнинг ишончига кириб, унинг аппелясия босқичида кўрилаётган даъво аризаларини судьялар орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, судья катта ёрдамчиси муқаддам тадбиркорнинг Термиз туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 600 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.