Тошкентда йўловчи поезд бир соатга кечикди
Қайд этилишича, аномал совуқ сабаб техник кўрик ишлари чўзилган.

Ижтимоий тармоқларда Жанубий вокзалда йўловчи поезд бир соатга кечиккани ҳақидаги видео тарқалмоқда. Бунга «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 6450-сонли “Тошкент — Бекобод” йўналишидаги шаҳарлараро поезди соат 18:00 да ҳаракатланиши лозим бўлган.
Аномал совуқ туфайли йўловчи поезднинг техник кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш жараёни маълум вақтга чўзилган ва натижада ушбу поезд ўрнига бошқа поезд ҳаракатланишни бошланган. Поезд 18:52 да Жанубий вокзалдан йўловчилар билан жўнаб кетган.







