Бугун Ўзбекистонда 22 даражагача совуқ бўлади
Айрим ҳудудларда қор ёғиши кутиляпти.

Бугун, 13 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўллар яхмалак бўлади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16, кундузи 5-7 даража илиқ кузатилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Йўллар яхмалак бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 5-10 даража совуқ кузатилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Йўллар яхмалак бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 3-8 даража совуқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 15-20, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушади. Йўлларда ях кузатилади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 11-16, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда ях кузатилади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.







