5 ой аввал ишдан олинган раис бош муҳандис бўлди
«Ўзбекистон темир йўллари» тизимида тайинловлар амалга оширилди.

Беш ой аввал «фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун» ишдан олинган «Ўзбекистон темир йўллари» собиқ раиси Ҳуснутдин Хосилов яна соҳага қайтди. У компаниянинг бош муҳандиси этиб тайинланди.
Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ:
Нарзуллаев Зуфар Ғиясович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси лавозимига;
Рахметов Хикматулла Нарзуллаевич – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг трансформация, рақамлаштириш ва молия бўйича биринчи ўринбосари лавозимига;
Хасилов Хуснутдин Нуриддинович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош муҳандиси лавозимига;
Камилджанов Абдумалик Абдувахитович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг ташишлар ва логистика бўйича ўринбосари лавозимига;
Ризаев Элёр Абдумаликович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг темир йўл объектларини таъмирлаш ва қуриш бўйича ўринбосари лавозимларига тасдиқланди.







